Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқандда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратлаган шахс қамалди

Самарқандда пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)ни ҳақоратлаган шахс қамалди

2025 йил 30 декабр куни 2004 йилда туғилган шахс интернет ижтимоий тармоғининг «Телеграм» мессенжеридаги ўзига тегишли профил орқали Телеграм каналларидан бирининг изоҳ қисмида диний адоватни тарғиб қилувчи маълумот (пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)ни ҳақорат қилган, таҳр.)ни тарқатганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширувлар давомида шахснинг ҳаракатларига қонуний баҳо берилиб, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддаси асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтачи тумани судининг 2026 йил 9 январ кунидаги қарорига кўра, мазкур шахснинг қилмишида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184³-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд деб топилиб, унга нисбатан 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг