Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шавкат Мирзиёев бугун Фарғонага боради

Шавкат Мирзиёев бугун Фарғонага боради

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Икки кунлик сафар давомида туман ва шаҳарларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, туризм ва бошқа соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш режалаштирилган. 

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Фарғона вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича навбатдаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказади.

Президент аввалроқ ҳудуд ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлаш бўйича биринчи чорак якунлари таҳлили ва йил якунига қадар устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг