Шавкат Мирзиёев жазо ўтаётган 852 нафар шахсни авф этди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан 852 нафар шахсни авф этди.
Фармонга кўра, уларнинг 604 нафари жазодан тўлиқ озод қилинади, 115 нафари муддатидан илгари шартли озодликка чиқарилади, 52 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилиб, 81 нафар маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилади.
Авф этилганлар орасида 7 нафар чет эл фуқароси, 49 нафар аёл, 60 ёшдан ошган 37 нафар эркак ва 375 нафар ёш бор.
Шунингдек, тақиқланган ташкилотлар фаолиятида иштирок этган 63 нафар шахс ҳам авф этилди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter