Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларини қабул қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрига ташриф доирасида 5 ноябрь куни ўзига ажратилган қароргоҳда АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзолари Билл Хайзенга, Кэрол Миллер ва Сидни Камлагер-Давни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, икки мамлакат парламентларининг амалий ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Қонун чиқарувчи органлар ўртасидаги алоқалар жадал ривожланиб бораётгани, АҚШ Конгрессида Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича кокус самарали фаолият олиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ҳар йили Вакиллар палатасида кокус кўмагида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилаётган Ўзбекистон кунлари ўтказиб келинмоқда.

Конгресс олий даражада эришилган, энг аввало, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтиришга доир келишувларни амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиши муҳим экани таъкидланди.

Ҳудудлараро алоқаларни кенгайтириш, конгрессменлар вакиллик қилаётган Ғарбий Виржиния, Мичиган ва Калифорния штатлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув якунида АҚШ Конгресси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш, шунингдек, икки мамлакат ҳудудлари раҳбарлари бошчилигидаги ишбилармон доиралар делегацияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг