Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9-10 октябр кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Давлатимиз раҳбари Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё - Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Бўлажак тадбирлар кун тартибидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида кооперация қилиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган.
Етакчилар халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қиладилар.
Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 6-7 октябрда Озарбайжонга борганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter