Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шифокор тухум таркибидаги энг муҳим хусусиятни ошкор қилди

Шифокор тухум таркибидаги энг муҳим хусусиятни ошкор қилди

Фото: Деликатеска.

Эндокринолог Маргарита Белоусова тухум таркибидаги муҳим озуқа моддалари ҳақида гапирди. У бу ҳақда РИА «Новости» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди

Шифокор тухум таркибида кўплаб муҳим озуқа моддалари борлигини тушунтирди.«Масалан, тухум оқсили таркибида организм ўзи ишлаб чиқара олмайдиган, аммо ҳужайралар қурилиши ва янгиланиши учун зарур бўлган тўққизта муҳим аминокислотанинг барчаси мавжуд», деб таъкидлади эндокринолог. 

Унинг қўшимча қилишича, тухум таркибида кўплаб витаминлар ҳам мавжуд: тери ва кўриш учун муҳим бўлган А витамини; асаб тизими учун зарур бўлган Б витамини; ҳужайраларни  зарарли омиллардан ҳимоя қилувчи Е витамини ва иммунитет тизими учун зарур бўлган D витамини. 

Бундан ташқари, тухум таркибида муҳим микроэлементлар: холин, селен, рух ва темир мавжуд. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу озуқа моддалари мия фаолияти, иммунитет тизими ва гематопоэтик тизим учун зарурдир.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг