Швеция 20 нафар ўзбекистонликни депортация қилди
Швеция миграция қонунчилигини бузгани учун 20 нафар Ўзбекистон фуқаросини депортация қилди. Ушбу фуқаролар 12 май куни Швециядан чартер рейс орқали Тошкент халқаро аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Ўзбекистон ва Швеция ваколатли органлари икки томонлама ҳамкорлик доирасида барча ташкилий ва ҳуқуқий тартиб-таомиллар, жумладан, фуқароларни идентификация қилиш, ҳужжатларни расмийлаштириш ва хавфсиз ташишни таъминлаш масалаларини тезкорлик билан келишиб олди, дейилади хабарда.
Аввалроқ Ўзбекистонга чартер рейс орқали АҚШдан депортация қилинган 26 нафар фуқаро келтирилган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter