Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Солиқ қўмитаси банк карталарига пул ўтказмалари текширилишига муносабат билдирди

Солиқ қўмитаси банк карталарига пул ўтказмалари текширилишига муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

Аввалроқ солиқ органлари айрим банк карталарига келиб тушган маблағларни текшириши ҳақида хабар берилган эди.

Солиқ қўмитаси банк сири ва P2P-ўтказмалари мониторинги масалалари бўйича Марказий банкнинг позициясига муносабат билдирди.

Таъкидланишича, банклар билан ҳар қандай ахборот алмашинуви фақат қонун доирасида, банк сирини сақлаш, шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш ва фуқароларнинг банк тизимига бўлган ишончини таъминлаш шарти билан амалга оширилиши лозим.

Конституциянинг 41-моддасида банк операциялари, омонатлар ва ҳисобварақлар сирининг қонун билан кафолатланиши белгиланган. Ушбу масалалар қонунчиликда, хусусан, «Банк сири тўғрисида»ги Қонун ва Солиқ кодекси билан тартибга солинади.

«Банк сири тўғрисида»ги Қонунда банк мижозининг солиққа оид масалалари бўйича маълумотлар қонунчиликка мувофиқ солиқ органларига тақдим этилиши назарда тутилган.

Солиқ кодексида ҳам банкларнинг солиқ органларига ахборотни солиқ қонунчилигида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда тақдим этиш мажбуриятлари белгиланган.

«Шу билан бирга, жисмоний шахслар ўртасидаги P2P-ўтказмалар ўз-ўзидан солиқ солиш объекти ҳисобланмайди ва бу фуқароларнинг шахсий ўтказмалари устидан оммавий назорат ўрнатишни англатмайди», — дейилади хабарда.

Айтилишича, лойиҳанинг моҳияти банклар билан ўзаро ҳамкорликнинг хавфсиз, аниқ ва халқаро амалиётга мос форматини шакллантиришдан иборат.

Айни дамда лойиҳанинг жамоатчилик муҳокамаси якунланган. Келиб тушган барча таклифлар, жумладан Марказий банкнинг позицияси диққат билан ўрганилиб, шундан сўнг тегишли хулосалар чиқарилиши айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг