Суд раиси ЙТҲда ҳалок бўлди
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаева 15 август куни ЙТҲда ҳалок бўлди.
Kun.uz ёзишича, у бошқараётган Cobalt йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Суд раиси Зарафшон шаҳридан Томди туманига ишга кетаётган бўлган.
ЙТҲда оғир тан жароҳати олган суд раиси воқеа жойида вафот этган.
ЙТҲга ҳайдовчи тезликни оширгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Аммо ЙТҲ содир бўлган ҳудудда йўлнинг аҳволи абгор ҳолатда эканини кўриш мумкин.

39 ёшли Азиза Мирзаева 2024 йил декабр ойида судялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг раиси лавозимига тайинланганди. У икки фарзанднинг онаси эди.
Судялар олий кенгаши марҳуманинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter