Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьяларни навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартиби бекор қилинади

Судьяларни навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартиби бекор қилинади

Фото: Xabar.uz

«Судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг самарадорлиги ва очиқлигини ошириш ҳамда суд мустақиллиги кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, судьяларни навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинлаш (сайлаш) тартиби бекор қилинади.

Судьялик лавозимларига номзодларни дастлаб 5 йил муддатга, кейинчалик муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби белгиланади.

Туманлараро, туман, шаҳар судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодларни аниқ мезонларга кўра судьялар орасида очиқ танлов асосида танлаш тартиби ўрнатилади.

Судьянинг касбий фаолиятини баҳолашда “ҳалоллик”, “касбий лаёқатлилик” ва “судьялик одоби қоидаларига риоя этиш” талабларининг аниқ мезонлари қонун даражасида белгиланади.

Шунингдек, Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига номзодлар тегишли суд судьялари малака ҳайъатлари томонидан тавсия этилади.

Бунда Кенгашнинг доимий асосда фаолият юритувчи судьялари лавозимига, қоида тариқасида, судья сифатида камида 7 йил ишлаган судьялар номзоди кўрсатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг