Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тадбиркорлар учун 30 дан зиёд лицензия бекор қилинади

Тадбиркорлар учун 30 дан зиёд лицензия бекор қилинади

Тадбиркорлик фаолиятини енгиллаштириш мақсадида 30 дан зиёд фаолият тури бўйича лицензия ва рухсатномалар бекор қилинади. Яна 35 турдаги лицензия ва рухсатномаларни бериш муддати 2–3 баробар қисқартирилади.

Шунингдек, 10 та рухсат бериш тартиби хабардор қилиш тартибига ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг бизнесни бошлаш ва фаолият юритиш жараёнидаги маъмурий юкини камайтиришга қаратилган.

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи «сукут – розилик» тамойилига ўтказилади. Бунда ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у автоматик равишда тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

Лицензия бериш бўйича рад этилган ҳар бир ариза Бизнес-омбудсман томонидан ўрганилади. Асоссиз равишда рад этиш ҳолатлари учун жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотларини экспорт қилишда талаб этиладиган ветеринария, санитария ва фитосанитария рухсатномалари ўрнига ягона «Саломатлик сертификати» жорий этилади.

Бундан ташқари, янги лицензия ёки рухсатнома жорий этилишидан олдин уни учта ҳудудда олти ой давомида тажриба-синовдан ўтказиш тартиби белгиланмоқда. Бу янги талабларни амалиётда баҳолаш имконини беради.

Тадбиркорлар мулкига ижро ҳужжатлари асосида тақиқ қўйилиши билан боғлиқ эътирозлар ҳам кўп экани қайд этилди. Мазкур масалалар юзасидан алоҳида учрашув ўтказилиб, муаммоларни бартараф этиш бўйича тизимли ечимлар белгилаш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг