Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таълимда соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари қарийб 8 мингга етди

Таълимда соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари қарийб 8 мингга етди

2026 йил 1 феврал ҳолатида Ўзбекистонда таълим соҳасида 7 975 та тадбиркорлик субъекти фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2 мингтага ёки 35,3 фоизга ошган. Йиллар кесимида кўрсаткичлар қуйидагича бўлган:
2022 йил – 6 130 та;
2023 йил – 7 295 та;
2024 йил – 6 504 та;
2025 йил – 5 965 та;
2026 йил – 7 975 та.

Бундан ташқари, 2026 йил январда таълим хизматлари ҳажми қарийб 3,3 трлн сўмни ташкил этиб, 2025 йилга нисбатан 22,8 фоизга ўсди.

Маълумот ўрнида, 2026 йил 1 март ҳолатига Ўзбекистонда жами 419 мингта тижорат ташкилоти фаолият кўрсатмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг