Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда Германиядан почта орқали юборилган оғу аниқланди

Тошкентда Германиядан почта орқали юборилган оғу аниқланди

Фото: Хавфсизлик

Германиядан почта орқали юборилган «оғу» тўхтатиб қолинди. 

​«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида гиёҳвандлик воситаларининг контрабандасига чек қўйилди.

​Жумладан, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида вақтинча истиқомат қилаётган 2001 й.т. Черногория фуқароси мазкур тумандаги почта бўлимида Германия давлатидан юборилган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида холислар иштирокида тўхтатилди.

​Жўнатма белгиланган тартибда текширилганда, унда спорт анжомлари ичига яширилган 3 кг «Клефедрон» ва 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

​Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, хорижий фуқаронинг вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилганда, жами 30 гр оғирликдаги «Альфа-PVP» наркотик моддасидан иборат 11 дона тайёр закладкалар, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар борлиги маълум бўлди.

​Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг