Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошларга ёрдам кўрсатилди
Туркияда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошларга Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.
«Дунё» АА берган хабарга кўра, Ўзбекистон дипломатлари Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида бўлиб, бу ерда ҳибсда сақланаётган бир гуруҳ фуқаролар билан суҳбат уюштирди.
Бош консулхона ходимлари мазкур фуқароларга зарур ҳуқуқий маслаҳатлар бериб, суд жараёнларида ҳамюртларимизни ҳимоя қилаётган адвокатлар билан фикр-мулоҳаза алмашди.
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлашда гумонланиб, 2024 йилдан буён Сакаря вилоятидаги жазони ижро этиш муассасасида сақланиб келган Ўзбекистон фуқароси F.A., жорий йилнинг 30 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлиси қарорига кўра суд залидан озодликка чиқарилган.
Ўзбекистоннинг чет давлатлардаги консуллик идоралари томонидан амалга оширилаётган бундай ҳайрли ишлар Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатда ҳам ўз ўрнига эгалиги, ватандошлар манфаатларини ҳимоя қилиш устувор аҳамият касб этишини тасдиқлайди.
Ўзбекистоннинг ҳеч бир фуқароси эътиборан четда қолмайди ва зарур ҳолларда Ватанига етиб олиши учун барча тегишли амаллар бажарилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter