Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Умрадан қайтаётган 82 нафар зиёратчи Истанбулда қолиб кетди

Умрадан қайтаётган 82 нафар зиёратчи Истанбулда қолиб кетди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси 18 апрел куни 82 нафар фуқаро билан боғлиқ ҳолатни маълум қилди. Улар Саудия Арабистонидан Туркия орқали Ватанга қайтиш жараёнида мураккаб вазиятга тушиб қолган.

Маълум бўлишича, зиёратчилар «Sabiha Gökçen» халқаро аэропорти ҳудудида қолиб кетган. Улар «Ihlos Travel» ва «Hikmat Travel» хусусий фирмалари хизматларидан фойдаланган ҳолда «Эр-Риёд – Истанбул – Чимкент – Тошкент» йўналишида сафарни режалаштирган.

Бироқ туроператорлар ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармагани оқибатида фуқаролар транзит ҳудудида қолиб кетган ва қийин ҳолатга тушиб қолган.

Консулхона маълумотига кўра, ҳолат юзасидан тегишли идоралар ва турфирмалар билан музокаралар олиб борилган. Шунингдек, фирмалар масъул ходимлари билан алоҳида суҳбатлар ўтказилиб, муаммони бартараф этиш чоралари кўрилган.

Натижада зиёратчилар транзит ҳудудида бўлган вақтда озиқ-овқат, транспорт ва бошқа зарур хизматлар билан таъминланган. Консулхона аралашувидан сўнг фуқароларни келишилган йўналиш бўйича хавфсиз Ватанга қайтариш ишлари тўлиқ назоратга олинган.

Расмийлар бу каби ҳолатларнинг олдини олиш учун туроператорлар ва фуқароларга қатор тавсиялар берди. Жумладан, сафар олдидан авиачипталарни тўлиқ расмийлаштириш, транзит йўналишлари ҳақида аниқ маълумот бериш ва йўл давомида доимий алоқани таъминлаш зарурлиги таъкидланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг