Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хитой суди сунъий интеллект сабабли ишдан бўшатишни ноқонуний деб топди

Хитой суди сунъий интеллект сабабли ишдан бўшатишни ноқонуний деб топди

Фото: СИ

Хитойнинг Ханчжоу шаҳри суди компаниялар ходимларни сунъий интеллектни жорий этиш ҳисобига ишдан бўшатиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.

Бунга мамлакат шарқидаги техфирма билан боғлиқ воқеа сабаб бўлди. Корхона сунъий интеллект ёрдамида катта тил моделлари жавобларининг аниқлигини текширувчи Чжоу фамилияли ходимнинг ишини автоматлаштирган.

Янги тизим жорий этилганидан сўнг, бу ходимнинг лавозими пасайтирилган ва иш ҳақи 40 фоизга қисқартирилган. У бошқа лавозимга ўтишдан бош тортгач, компания технологиялар жорий этилиб штат қисқаришини важ қилиб, уни ишдан бўшатган. Суд ишдан бўшатишни ноқонуний деб топди ва ходимга товон тўлаш ҳақида қарор чиқарди.

Қарорда таъкидланишича, фирма томонидан келтирилган сабаблар бизнеснинг қисқариши ёки ишдаги қийинчиликлар каби салбий ҳолатларга кирмайди. Шунингдек, улар «меҳнат шартномасини давом эттиришнинг имконсизлиги» шартига ҳам мос келмайди. Суд алоҳида тушунтириш бериб, техник тараққиёт ходимларни бир томонлама ишдан бўшатиш ёки маошларни камайтириш ҳуқуқини бермаслигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг