Ходимларни дам олиш кунлари ишлашга мажбурлаш тақиқланган — Меҳнат инспекцияси
Айрим ҳудудларда ходимларни иш вақтидан ташқари ва дам олиш кунларида турли топшириқларни бажаришга мажбуран жалб этиш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси хабар берди.
Инспекция мажбурий меҳнат қонунчилик билан тақиқланганини эслатди. Ходимни жазо ёки босим таҳдиди остида, унинг розилигисиз меҳнатга мажбурлашга йўл қўйилмайди.
Шунингдек, «Ижтимоий реестр»га киритилган фуқароларни асоссиз ёки мажбуран реестрдан чиқариш ҳолатлари ҳам кузатилаётгани маълум қилинди. Бу фуқароларнинг давлат томонидан кафолатланган ижтимоий ҳимоя ва кўмаклардан фойдаланиш имконияти чекланишига олиб келиши мумкин.
Давлат меҳнат инспекцияси ҳеч қандай топшириқ ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари ёки фуқаронинг ижтимоий ҳимоя ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўла олмаслигини таъкидлади.
Мурожаатлар ўрганилиб, қонунбузилиш ҳолатлари тасдиқланган тақдирда, айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
Ҳудудлардаги раҳбарларга ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича тегишли огоҳлантиришлар юборилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter