Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хориждан гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди

Хориждан гиёҳванд моддалар контрабандаси билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди

Видеодан кадр

Наркосавдогарларга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Қўшни давлатдан гиёҳвандлик воситаларини контрабанда қилиш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, 2025 йилнинг август ойида Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳамда Ички ишлар ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида ҳаракатланаётган «Матиз» русумли автомашина тўхтатилиб текширилди.

Натижада, унда 1984 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахсга тегишли  1 кг 976 гр «гашиш» моддаси ва электрон тарози борлиги аниқланди.

Шунингдек, у жиноий гуруҳ етакчиси экани маълум бўлиб, унинг яшаш манзилидан  2 кг 236 гр «гашиш» моддаси топилди.

Тезкор тадбирлар давомида гуруҳнинг 1975, 1976, 1993 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси ҳам ушланиб, улардан жами 391 гр «гашиш» ва 542 гр марихуана гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Жиноий гуруҳнинг қолган 1981, 1984, 1989 йилларда туғилган 3 нафар аъзоси эса гуруҳ етакчисининг топшириғи асосида Қирғиз Республикасидаги наркосавдогарлардан «товар» ни олиш, чегарадан ўтказиш ва манзилга етказиб бериш вазифаларни бажаришган.

Тергов жараёнида аниқланишича, жиноий гуруҳ фаолияти давомида жами 10 кг.га яқин «гашиш» моддасини ноқонуний айланмага киритган.

Жиноят ишлари бўйича Избоскан туман суди ҳукмига кўра, наркосавдогарлар Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан айбли деб топилиб, 8 йилдан 11 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг