Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Якшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Фото: Xabar.uz

Бугун кундузи баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Сирдарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 22-27° бўлади. 

Пойтахтимизда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-24° бўлади. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баъзи жойларда туман тушади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Тоғли ҳудудларида (2000 м дан юқорида) қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-15° бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг