Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Яқин келажакда саратон ўлим кўрсаткичи бўйича етакчига айланади

Яқин келажакда саратон ўлим кўрсаткичи бўйича етакчига айланади

Фото: Diego Cervo

Яқин йилларда саратон касаллиги ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир касалликларини ортда қолдиради. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори, жарроҳ, Халқаро саратонга қарши кураш иттифоқи директорлар кенгаши аъзоси Майра Калеффи РИА Новостига маълум қилди.

«Саратон бутун дунё бўйлаб ўлимнинг асосий сабабларидан бирига айланган, прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб у ўлим кўрсаткичи бўйича юрак-қон томир касалликларидан ўзиб кетиши кутилмоқда. Шунга қарамасдан, аксарият мамлакатларда саратонга қарши курашга етарлича сиёсий ва молиявий эътибор қаратилмаяпти. Бу эса узоқ истиқболда муаммони янада чуқурлаштиради», — деди Калеффи.

Унинг айтишича, Лотин Америкаси мамлакатлари профилактика, диагностика ва даволашга етарлича сармоя киритмаяпти. Энг яхши натижаларга эга мамлакатлар, одатда, саратонни даволашнинг тизимлаштирилган тузилмасига, ташкиллаштирилган дастурларга ва кўпроқ ихтисослашган марказ ҳамда ускуналарга эга. Калеффининг фикрича, бу ўлим даражасини сезиларли даражада камайтиради.

Яқин ўн йилликларда саратон диагностикаси ва тегишли даволанишдан тенг фойдаланиш имконияти асосий муаммолардан бирига айланади. Шу сабабли профилактика стратегиялари ўта зарур бўлиб, улар ушбу прогнозларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин, деди мутахассис.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг