Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Йўлларда сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланмоқда

Йўлларда сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланмоқда

Фото: Xabar.uz

7 апрел куни Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида янги таҳрирдаги «Автомобил йўллари тўғрисида»ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонуннинг асосий мақсади йўл инфратузилмасини ривожлантириш, улардан фойдаланиш тартибини белгилаш ҳамда соҳадаги муносабатларни тизимлаштиришдан иборат. Шунингдек, қарор қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш муҳим мезон сифатида белгиланмоқда.

Энг муҳим янгиликлардан бири — йўлларда сунъий тўсиқлар ва нотекисликлар яратиш тақиқланишидир. Бу қарор йўл-транспорт ҳодисаларини камайтириш ва ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган.

Қонунга мувофиқ, автомобил йўллари бепул ёки белгиланган тартибда пуллик бўлиши мумкин. Бу эса соҳага хусусий инвестицияларни жалб қилиш ва инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.

Шу билан бирга, оғир вазнли ва йирик габаритли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонун доирасида давлат-хусусий шериклик асосида йўлларни молиялаштириш, тўловларни автоматлаштириш ва фойдаланувчилар билан операторлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш масалалари ҳам қамраб олинган.

Сенаторлар таъкидлашича, мазкур Қонун йўл инфратузилмасини яхшилаш, ҳаракат тезлигини ошириш ва тирбандликларни камайтиришга хизмат қилади.

Шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари сонини қисқартириш ва инсон ҳаётини муҳофаза қилиш асосий устувор вазифалардан бири сифатида белгиланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг