Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЙПХ инспекторини уриб юборган ўқувчи аввал ҳам жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

ЙПХ инспекторини уриб юборган ўқувчи аввал ҳам жавобгарликка тортилгани маълум бўлди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

25 феврал куни соат 21:46 ларда 2010 йилда туғилган, хусусий мактабнинг 10-синф ўқувчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз BMW M4 русумли автомашинани бошқариб, йўл-патрул хизмати инспекторини уриб юборган.

Ҳодиса оқибатида ЙПХ инспектори турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг соғлиғи Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назоратга олинган.

Маълум қилинишича, мазкур вояга етмаган шахс аввал ҳам тартиббузарлик содир этган.

Хусусан, 2023 йил 12 сентябр куни мактабда дарс қолдиргани учун, шунингдек, жорий йил 8 январ куни ўзбошимчалик билан автомобил бошқариб, қўпол равишда йўл ҳаракати қоидаларини бузгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси асосида жавобгарликка тортилган ва профилактик суҳбат ўтказилган. Бироқ шунга қарамай, у тегишли хулоса чиқармаган.

Автомашина 2002 йилда туғилган Атадиянова Лейла Бекзодовна номида экани аниқланган. Текширувлар давомида ушбу шахс 2024 йилдан буён 18 маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахсларга ҳайдаш учун бергани, шунингдек, 37 маротаба бошқа турдаги йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани маълум бўлди. Охир-оқибат, транспорт эгасининг масъулиятсизлиги оғир ҳолатга сабаб бўлди.

Қоидабузар ўқувчи қилган ишидан пушаймон эканини билдириб, жабрланувчи инспектор ва унинг оила аъзоларидан кечирим сўраган.

Йигитнинг отаси Зафаржон Кучкунов ҳам жамоатчиликдан узр сўраб, фарзанд тарбиясида лоқайдлик қилганини тан олган. У барча ота-оналарни фарзандлари устидан назоратни кучайтиришга чақирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг