Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зеленский Илон Маскни «Озодлик» ордени билан тақдирлади

Зеленский Илон Маскни «Озодлик» ордени билан тақдирлади

Украина президенти Владимир Зеленский SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскни «Озодлик» ордени билан тақдирлади.

Зеленскийнинг фармонида Маск «инсонлар ҳаёти ва эркинлигини ҳимоя қилишдаги улкан шахсий хизматлари, Украина ва АҚШ халқлари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси» учун мукофотлангани қайд этилган.

«Озодлик» ордени Украинада хорижликларга ҳам берилиши мумкин бўлган энг юқори давлат мукофотларидан бири ҳисобланади. Украина фуқаролари учун энг олий мукофот — «Украина Қаҳрамони» унвони.

Аввалроқ Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Эммануэль Макрон, Италия бош вазири Жоржа Мелони каби хорижий сиёсатчилар ҳам мазкур орден билан тақдирланган.

SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош алоқа тармоғи Украина ҳарбийлари томонидан кенг қўлланиб келинмоқда.

Манбага кўра, сўнгги вақтларда Киев Starlink тизими билан жиҳозланган зарба берувчи дронлардан Россия ҳудудининг ичкарисига зарба беришда фойдаланишга рухсат олишга ҳаракат қилган, бироқ бу борада ҳозирча натижага эришмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг