Кўксаройда Албания президентини расмий кутиб олиш маросими ўтказилди (фото)
Бугун, 16 июн куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Албания президенти Байрам Бегайни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олиб, шоҳсупага таклиф қилди.
Шунингдек, ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Албания давлат мадҳиялари янгради. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Маросим якунида биргаликда суратга тушилгандан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter