Икки давлат Ўзбекистонга янги элчиларини жўнатди
Бельгия ҳукуматининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Де Маер мамлакат ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқларини топширди.
Учрашув давомида икки томонлама муносабатларга оид кенг кўламли масалалар муҳокама қилинган. Ўзбекисон ва Бельгия ўртасида савдо, инвестициялар ҳамда бизнес соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, амалий иқтисодий алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилган.
Бахтиёр Саидов, шунингдек, Италиянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Гвидо Де Санктиснинг ишонч ёрлиқлари нусхаларини ҳам қабул қилиб олган.
«Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, савдо, инвестиция ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдик. Амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқаларни рағбатлантириш муҳимлигини таъкидладик», – деб ёзади Саидов.
ТИВ раҳбари, ўз навбатида ҳар икки элчининг Ўзбекистондаги фаолиятига муваффақият тилаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter