Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Озарбайжон Марказий Осиё маслаҳатлашув учрашувлари форматига қабул қилинади

Озарбайжон Марказий Осиё маслаҳатлашув учрашувлари форматига қабул қилинади

Фото: Президент матбуот хизмати.

Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўз ишини бошланди.

Делегациялар раҳбарларини Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қутлаш ва биргаликда суратга тушиш маросимлари бўлиб ўтди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувида нутқ сўзлар экан, Озарбайжон Республикасини Маслаҳат учрашувлари форматига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиш тўғрисида иштирокчи мамлакатлар етакчилари томонидан принципиал қарор қабул қилинаётганини эълон қилди. 

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг