Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳасанбой Дўсматов иккинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди

Ҳасанбой Дўсматов иккинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Дубай (БАА)да ўтказилаётган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов (51 кг) россиялик Баир Батлаевни енгиб, ўз фаолиятида иккинчи маротаба жаҳон чемпиони бўлди.

У жаҳон чемпиони сифатида 300 минг АҚШ доллари миқдорида мукофотни ҳам қўлга киритди.

Яна бир вакилимиз — Абдумалик Халоков (60 кг) финални россиялик Всеволод Шумковга бой бериб (ҳакамлар қарорига кўра), кумуш медал билан кифояланди.

Дубайдаги жаҳон чемпионатида олтин медал учун асосий рақибларимиз — россияликлар:

-67 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Эвгений Коол (Россия)

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев — Жамбулат Бижамов (Россия)

-92 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — Муслим Гажимагомедов (Россия)

+92 кг: Арман Маханов — Давид Суров (Россия).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг