Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муҳаммад Али ва Саддам Ҳусайн: гаровдаги америкаликлар учун учрашув

Муҳаммад Али ва Саддам Ҳусайн: гаровдаги америкаликлар учун учрашув

фото: https://tsn.ua/prosport

1990 йилда машҳур боксчи Муҳаммад Али 15 нафар америкалик гаровга олинган шахсларни озод этишга ёрдам бериш мақсадида Ироққа учиб борган.

У АҚШ ҳукумати рухсатисиз оғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони сифатида тўғридан-тўғри Саддам Ҳусайн билан музокара олиб борди ва уни америкаликларни соғ-саломат уйларига қайтаришга кўндирди.

1990 йилга келиб, Али эндиликда рингда ҳукмронлик қиладиган жангчи эмасди. У нафақага чиққан, вужудида Паркинсон касаллигининг таъсирлари сезила бошлаган эди. Бироқ айтар сўзи ва обрўси ҳали ҳануз жаҳон миқёсида катта таъсир кучига эгалини исботларди.

Ўша йили Ироқ Қувайтни босиб олгач, Саддам Ҳусайн юзлаб хорижликларни гаровга олиб, улардан эҳтимолий АҚШ ҳарбий ҳужумига қарши тирик қалқон сифатида фойдаланган. Улар орасида 15 нафар америкалик ҳам бор эди.

Вазият жуда таранг, дипломатик ҳаракатлар эса тўхтаб қолган бир пайтда Али енг шимариб ишга киришди.

Миссияси тескари натижа бериши мумкинлигидан хавотирланган АҚШ ҳукуматининг эътирозларига қарамай, у Бағдодга учди.

Алининг шуҳрати спорт доирасидан анча узоқларга кетган эди. У Шарқ оламида нафақат боксчи сифатида, балки мусулмон ва Ғарб кучига қарши кураш рамзи бўлиб ҳам ҳурмат-эътирофга сазовор эди. Шу боис Саддам Ҳусайн Алини қабул қилишга розилик билдирди.

Учрашув пайтида Али сиёсатчи сифатида эмас, инсон сифатида муносабатни йўлга қўйди. Унинг соғлиги ёмонлашган, гапириш суръати секинлашган эди, аммо самимиятини инкор этиб бўлмасди.

Саддам Ҳусайн, эҳтимол, бу вазиятдан ўз манфаати учун фойдаланмоқчи бўлгандир ёки Алининг шахсиятидан таъсирланган. Нима бўлганда ҳам у охирида америкалик гаровдагиларни озод этишга кўнди.

Муҳаммад Али 15 нафар гаровдагиларнинг барчасини соғ-саломат озод эттириб, ўз ватанига қайтди ва таъсир кучи бокс чегарасидан анча кенг эканини яна бир бор исботлади.

Бу замонавий тарихдаги энг ғаройиб шахсий дипломатия мисолларидан бири бўлиб қолди.

А.Фатҳуллаев

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг