Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон кубогида 13 медални қўлга киритди
Боксчиларимиз Жаҳон кубогининг якуний босқичини 13 та медал билан тугатишди.
Ҳиндистонда бокс бўйича Жаҳон кубогининг якуний босқичи бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 5 та кумуш ва 4 та бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медал:
-50 кг: Асилбек Жалилов
-55 кг: Самандар Олимов
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов
+90 кг: Ҳалимжон Мамасолиев
Кумуш медал:
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров
-48 кг: Фарзона Фозилова
-70 кг: Азиза Зокирова
+81 кг: Олтиной Сотимбоева
Бронза медал:
-60 кг: Дилшод Абдумуродов
-65 кг: Адҳам Мухиддинов
-70 кг: Муҳаммадазизбек Исмоилов
-51 кг: Гулсевар Ғаниева
Ушбу натижа билан боксчиларимиз мазкур мусобақани умумжамоа ҳисобида мезбонлардан кейин иккинчи ўринда якунлашди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter