Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони унвонидан воз кечди

Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони унвонидан воз кечди

Фото: Reuters

Украиналик боксчи Александр Усик мутлақ жаҳон чемпиони унвонидан воз кечди ва ўта оғир вазн тоифасида WBO камарини бўшатди, деб баёнот берди World Boxing Organization.

Энди Усик ихтиёрида IBF (Халқаро бокс федерацияси), WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) ва WBC (Жаҳон бокс кенгаши) камарлари қолди.

«WBO унинг тарихий фаолиятини шарафлайди ва буни хайрлашув эмас, балки сабабли танаффус деб атайди», — дейилади Жаҳон бокс ташкилоти хабарида.

WBO чемпионлиги ва камар англиялик Фабио Уордлига топширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг