Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳон чемпионига уч хонали уй, BYD автомобили ва 15 минг доллар топширилди

Жаҳон чемпионига уч хонали уй, BYD автомобили ва 15 минг доллар топширилди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Айтжан Халмаханов 24 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистонга юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионлигини туҳфа қилгани ҳақида хабар бергандик.

Ўрта Чирчиқ туманида вояга етган полвоннинг ғалабаси мамлакатимиз спорти тарихида муҳим воқеа сифатида эътироф этилмоқда.

Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати бугун маълум қилишича, Айтжан Холмаханов фидокорона меҳнати, матонати ва юрт шаънини юксак даражада ҳимоя қилгани учун муносиб тақдирланди — унга BYD автомобили ҳамда 15 000 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти топширилди.

Бир неча кун аввал чемпионга Ўзбекистон президентининг совғаси — Нурафшон шаҳрида 3 хонали замонавий квартира калити тантанали тарзда топширилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг