ЖЧ-2026 саралаши. Қатар ва Саудия Арабистони жаҳон чемпионатига йўлланма олди

ЖЧ-2026 саралаши доирасида Осиё минтақасида ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллаган Қатар ва Саудия Арабистони жаҳон чемпионатига йўлланма олди.
Қатар ўз майдонида ўтказилаётган саралаш ўйинларининг сўнгги 3-турида БААни мағлуб этди. Саудия Арабистони эса ўз уйида Ироқ билан голсиз дуранг ўйнаб, гуруҳ пешқадами сифатида жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Иккинчи ўринни эгаллаган БАА ва Ироқ плей-оффда учрашади, бу ўйин ғолиби мундиалга чиқиш учун бошқа қитъа вакили билан ҳам курашишига тўғри келади.
ЖЧ-2026 саралаши. Осиё минтақаси. 4-босқич
Қатар – БАА 2:1
Голлар: Ҳуҳи 49, Педро Мигел 74 – Одил 90+8
Саудия Арабистони – Ироқ 0:0
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter