ЖЧ-2026: Чипталар нархлари маълум бўлди

ФИФА президенти Доналд Трампга ЖЧ-2026 «биринчи рақамли» чиптасини топширмоқда.
The Athletic интернет нашри маълумотига кўра, футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати финал ўйинининг энг қиммат чипталари — 6 730 доллар, энг арзони — 2 030 доллардан сотилади.
Гуруҳ босқичи ўйинлари чипталари эса — 60 доллардан 620 долларгача.
Чипталар тўрт тоифага ажратилган ва нархлар шунга қараб ўзгаради:
Гуруҳ босқичи
1-тоифа: 410 дан 620 гача (долларда);
2-тоифа: 310 дан 465 гача;
3-тоифа: 140 дан 215 гача;
4-тоифа: 60 дан 105 гача
Финал босқичи
1-тоифа: 6 730 (долларда);
2-тоифа: 4 210;
3-тоифа: 2 790;
4-тоифа: 2 030.
ЖЧ-2026 учта мамлакат — АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter