ЖЧ-2026: Туркия, Чехия ва Швеция Америкага йўл олмоқда, Италия яна мундиалдан қуруқ қолди
Европа қитъасида Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кечган плей-офф баҳслари ўз якунига етди. Ҳал қилувчи учрашувлардан сўнг мундиалда иштирок этадиган сўнгги тўрт жамоа номи аниқланди.
Драматик баҳслар ва кутилмаган натижалар:
Босния ва Герцеговина зафари: «A» йўлида энг катта сенсация қайд этилди. Боснияликлар дастлаб Уэлсни, финалда эса Евро-2020 ғолиби Италия терма жамоасини пеналтилар сериясида (4:1) мағлуб этиб, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди. Италия кетма-кет учинчи бор мундиалдан қуруқ қолди.
Швециянинг иродали ғалабаси: «B» йўли финалида Швеция ва Полша тўқнаш келди. Голларга бой ўтган баҳсда шведлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, Шимолий Америкага йўл оладиган бўлишди.
Туркиянинг минимал ғалабаси: «C» йўлида Туркия терма жамоаси Косово тўсиғидан ўтди. Учрашувда урилган ягона гол туркларга муҳим ғалабани тақдим этди.
Чехия пеналтилар сериясида кучли чиқди: «D» йўли финалида Чехия ва Дания ўртасидаги баҳснинг асосий ва қўшимча вақтларида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Лотереяда чехларнинг қўли баланд келди — 3:1.
Шу тариқа, Европа қитъасидан ЖЧ-2026да иштирок этадиган жами 16 та жамоанинг рўйхати тўлиқ шаклланди.
Европадан йўлланма олган сўнгги жамоалар:
- Босния ва Герцеговина
- Швеция
- Туркия
- Чехия
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 шу йилнинг ёзида АҚШ, Канада ва Мексика майдонларида бўлиб ўтади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter