Месси Пушкашга етиб олди — 60 йил кутилган рекорд
Лионел Месси «Интер Майами»ни клуб тарихида биринчи марта MLS ярим финалига олиб чиқди.
Месси 1+3 ни расмийлаштирди: бир гол ва уч ассист. «Цинциннати»ни тор-мор этишдаги барча голларда иштирок этди (4:0).
Шу тариқа унинг фаолиятидаги голли кўрсаткичлар 1 300 тага етди (896 гол ва 404 ассист). Криштиану Роналдунинг кўрсаткичи — 1 216 (164 ўйин кўп ўтказган).
Месси футбол тарихидаги энг яхши ассистент бўлишга жуда яқин турибди. У 404 та ассист билан Ференц Пушкаш (404)га етиб олди — буюк венгрнинг рекордини қарийб 60 йилдирки, ҳеч ким янгилай олмаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter