«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқов вафот этди
ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, ЎФА Ижроия қўмитаси аъзоси, Мураббийлар кенгаши аъзоси, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» Тўлаган Исоқов 76 ёшида вафот этди.
Ўзбек футболининг жонкуяр фидойиси, Тўлаган Исоқов ўз умрини футболга бағишлаган. У футболчи сифатида «Пахтакор» жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган.
Мураббийлик фаолиятида давомида «Пахтакор», «Зарафшон» ва «Сурхон» жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилиб, мамлакатимизда футболнинг оммалашиши, ривожланишига, бир сўз билан айтганда, футболнинг ҳар бир жабҳасида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган етук мутахассис эди. Ёш авлодни Ватанга муҳаббат, спортга садоқат билан етишиб чиқиши йўлида фидокорона хизмат қилган.
«Xabar.uz» жамоаси Тўлаган Исоқовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter