Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши футболчисига айланди
Элдор Шомуродов («Истанбул Башакшеҳир») Туркия чемпионатида гол+пас бўйича яққол пешқадамга айланди.
Кеча, 17-турда Истанбулда «Газиантеп»га қарши ўйиндаги йирик ғалабага (5:1) у 1 гол ва 1 ассисти билан ҳисса қўшди. Шу тариқа голлари 12 тага, ассистлари 3 тага етди. Чемпионатда «Башакшеҳир» киритган жами 27 та голнинг 15 тасида у бевосита қатнашган.
Марко Асенсио («Фенербаҳче») ҳисобида 8 гол ва 5 ассист бор. Пол Онуачу («Трабзонспор») эса 11 гол ва 1 ассистга эришган.
Яна бир юртдошимиз Аббосбек Файзуллаев ҳам «Газиантеп»га қарши ажойиб ўйин кўрсатди. У бир гол уришдан ташқари, йўллаган зарбасидан сўнг рақиб футболчиси автогол уриб қўйди.
Йирик ғалабадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» турнир жадвалида 7-ўринга кўтарилди (23 очко).


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter