Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Айрим техникумларда Экостипендия таъсис этилади

Айрим техникумларда Экостипендия таъсис этилади

Фото: Xabar.uz

Аввалроқ Ўзбекистонда экологик таълим, илм-фан ва тарғиботни жадаллаштириш мақсадида Президентнинг тегишли қарори қабул қилингани ҳақида хабар бергандик.

Мазкур қарорга кўра, Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳамда «Яшил» техникумлар таълим тизимининг узвийлигини таъминлаш мақсадида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб «яшил» техникумларда таълим жараёни Университет томонидан ишлаб чиқиладиган ва Касбий таълим агентлиги тасдиқлайдиган таълим дастурлари асосида ташкил қилинади.

Шунингдек, келгуси ўқув йилидан «яшил» техникумларда мажбурий ва танлов фанлари Университет томонидан белгиланади. Университетнинг 1-босқичида ўқитиладиган мутахассислик фанлари «яшил» техникумларнинг 2-босқич ўқув дастурларига махсус курс сифатида киритилади.

Қарорга мувофиқ «яшил» техникумларни муваффақиятли битирган инглиз тилидан В2 даражага эга бўлган битирувчиларга Университет томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг 2-босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат берилади.

Шу жумладан, «яшил» техникумларда Экостипендия таъсис этилади ва ҳар йили 10 нафаргача иқтидорли ўқувчиларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда стипендия тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг