Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда 940 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилади

Сурхондарёда 940 гектар майдонда иссиқхоналар ташкил этилади

Ўзбекистонда аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида янги қарор қабул қилинди. Ҳужжатга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуалари ташкил этилади.

Қарорда 2026–2027 йилларда иссиқхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари белгилаб берилган. Унга мувофиқ, энергия тежамкор ва муқобил манбаларга асосланган иситиш тизимлари улуши камида 50 фоизга етказилади.

Шу билан бирга, атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар чиқараётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич қисқартириш кўзда тутилган.

Қарорга мувофиқ, Шеробод туманида «Сурхон-Агро» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади. Бу ҳудудда иссиқхона хўжаликларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Мазкур зонада фаолият юритувчи тадбиркорларга қатор имтиёзлар берилади. Жумладан, ер участкалари электрон аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, иссиқхоналарда ишлатиладиган оқова ва ерости сувлари учун 3 йил муддатга тўловлар бекор қилинади. Аномал совуқ об-ҳаво шароитларида тадбиркорларга экологик талабларга риоя қилган ҳолда кўмирдан фойдаланишга рухсат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг