Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Икки нафар ўзбекистонлик Аризона университетини олтин медал билан тамомлади

Икки нафар ўзбекистонлик Аризона университетини олтин медал билан тамомлади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари Абдулазиз Вахабов ва Самандар Эркинов Аризона университети (АҚШ) энг сара битирувчилари қаторидан жой олиб, академик ютуқлари учун олтин медаллар билан тақдирланди.

Абдулазиз Вахабов университетни “Honors degree” билан тугатиб, олий ўқув юртининг энг юқори академик мукофоти — “қизил диплом”га тенг келадиган олтин медални қўлга киритди. Битириш маросимида саҳнадан унинг миннатдорчилик сўзлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаати янгради.

Eller College of Management  битирувчиси Самандар Эркинов “Иқтисодиёт” йўналиши бўйича Economics Outstanding Senior — йилнинг энг яхши битирувчиси унвонига сазовор бўлди. У ўз соҳаси бўйича жорий йилда топширилган ягона медални қўлга киритди ва меҳмонларни ўзбек тилида қутлаб, нутқ сўзлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг