Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Жаҳон банки Ўзбекистон бошланғич таълимини имтиёзли молиялаштиради

Жаҳон банки Ўзбекистон бошланғич таълимини имтиёзли молиялаштиради

Жаҳон банки Ўзбекистонда бошланғич таълим сифатини яхшилашга қаратилган 100 миллион долларлик имтиёзли молиялаштиришни маъқуллади.

«BILIM» («Иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун мактаб таълимини ўзгартириш») дастури Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Дастурнинг умумий қиймати 378 миллион долларни ташкил этади. Шундан 273 миллион доллар Ўзбекистон ҳукумати, 100 миллион доллар Жаҳон банки ва 5 миллион доллар Таълимни молиялаштириш халқаро жамғармаси (IFFEd) гранти ҳисобига молиялаштирилади.

2030 йилгача дастур доирасида 50 минг нафар бошланғич синф ўқитувчиси, мактаб раҳбарлари ва таълим тизими мутахассисларининг малакаси оширилади. Шунингдек, янги мактаблар қуриш ва мавжудларини кенгайтириш орқали 27 мингта янги ўқув ўрни яратилади.

Лойиҳанинг асосий мақсади 1–4-синфларда таҳсил олаётган қарийб 2 миллион нафар ўқувчининг ўқиш, математика ва ижтимоий-эмоционал кўникмаларини ривожлантириш ҳамда улар учун сифатли таълим имкониятларини кенгайтиришдан иборат.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг