Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида умумий тиббиёт факултети очилади
Соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан бўлиб ўтаётган учрашувда ушбу тадбирнинг салкам бир асрдан буён шифокор тайёрлаб келаётган Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлаётгани бежиз эмаслиги таъкидланди.
«Тиббиётга юқори технологик ускуналар олиб киряпмиз, янги клиникаларни барпо этяпмиз. Уларда ким ишлайди? Албатта, Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлган ўғил-қизларимиз меҳнат қилади.
Шу боис, тиббий таълимдаги ислоҳотларимизни давом эттириб, оиланинг барча ёшдаги аъзоларига малакали тиббий хизмат кўрсата оладиган оилавий шифокорлик институтини ривожлантиришимиз зарур», – деди Президент.
Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларининг бакалавр босқичида педиатрия ва даволаш йўналишларини ўз ичига олган умумий тиббиёт факултети очилиши эълон қилинди. Уларда оилавий шифокорлик мутахассислиги бўйича резидентура ва магистратура ҳам йўлга қўйилади.
Резидентурада таълим олаётган талабалар бепул ўқиш билан бирга оилавий шифокор сифатида ишлаб маош олади. Резидентура битирувчиси оилавий шифокорлик бўйича тор соҳа дипломи ва 150 фоизли устама олади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter