Ўзбекистондаги кутубхона ва уларнинг фойдаланувчилари адади эълон қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 14 999 та кутубхона фаолият юритмоқда.
Уларда 85 млн нусхада китоб ва журналлар мавжуд.
Фойдаланувчилар сони 12,8 млн кишини ташкил этган бўлиб, уларнинг 31,6 % ни 14 ёшгача бўлган болалар, 45,9 % ни 15-24 ёшдаги ўсмирлар ва 22,6 % ни 25 ёш ва ундан катта ёшдаги фуқаролар ташкил этди.
Ҳудудлар кесимида кутубхоналар сони қуйидагича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 934 та;
Андижон вилояти – 1 065 та;
Бухоро вилояти – 764 та;
Жиззах вилояти – 868 та;
Қашқадарё вилояти – 1 476 та;
Навоий вилояти – 489 та;
Наманган вилояти – 891 та;
Самарқанд вилояти – 1 863 та;
Сурхондарё вилояти – 1 159 та;
Сирдарё вилояти – 526 та;
Тошкент вилояти – 1 467 та;
Фарғона вилояти – 2 108 та;
Хоразм вилояти – 688 та;
Тошкент шаҳри – 701 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter