Архив иши соҳаси рақамлаштирилади
«Архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, архив соҳасини 2030 йилгача рақамлаштириш ва соҳада самарали бошқарув тизимини яратишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
- Миллий архив фонди ҳужжатлари рақамлаштирилишини 60 фоизга етказиш;
- электрон хизмат кўрсатиш улушини 100 фоизга етказиш ҳамда хизмат кўрсатиш муддатини камида 3 бараварга қисқартириш.
2026 йил 1 июндан архив хизматларини рақамлаштиришда қўлланиладиган амалдаги архив ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизими жорий этилади.
Архив ҳужжатларини рақамлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
1-босқичда (2025–2027 йиллар) — алоҳида қимматли ва ноёб ҳужжатлар, мол-мулк ва ерга оид архив ҳужжатлари;
2-босқичда (2028–2029 йиллар) — кино, фото, фоно ва илмий-техник архив ҳужжатлари;
3-босқичда (2030 йилдан) — Миллий архив фондининг бошқа архив ҳужжатлари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter