Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Beeline Uzbekistan ва Rakuten Symphony компаниялари Open RAN ва AI йўналишида ҳамкорлик қилади

Beeline Uzbekistan ва Rakuten Symphony компаниялари Open RAN ва AI йўналишида ҳамкорлик қилади

Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин (чапда) ва Rakuten Symphony президенти Шарад Сривастава (ўнгда) MWC 2026 доирасида Ўзаро англашув меморандуми (МоУ)ни имзоламоқда. Маросимда VEON Group бош директори Каан Терзиоглу (орқа қаторда, чапда) ҳамда Beeline Uzbekistan Технологиялар ва инновациялар бўйича директори (CTO) Гедиз Сезгин (орқа қаторда, ўнгда) иштирок этмоқда.

VEON'нинг Ўзбекистондаги рақамли оператори Beeline Uzbekistan ва Rakuten Group’нинг шўба корхонаси Rakuten Symphony Ўзбекистоннинг тез суръатларда ривожланаётган рақамли иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган стратегик ҳамкорлик имкониятларини ўрганиш бўйича Ўзаро англашув меморандуми (MoU)ни имзолади. Ҳамкорлик Open RAN ривожи, сунъий интеллект (AI ) асосидаги тармоқ интеллекти ва янги авлод рақамли платформаларни ўз ичига олади.

MWC Barcelona 2026 доирасида имзоланган Меморандум тармоқни жорий этиш, оптималлаштириш ҳамда ривожлантириш, шунингдек, Rakuten'нинг дастурий платформалари ва тажрибасидан фойдаланган ҳолда рақамли хизматлар йўналишида ҳамкорлик учун асос яратади.

Ҳамкорлик доирасида компаниялар устувор технологик йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини баҳолайдилар: Open RAN, тармоқларни бошқаришда самарадорликни ошириш учун AI қўлланилиши, булутли ечимлар, янги авлод платформалари, халқаро жамоа ва бўлимлар учун алоқа ечимлари, шунингдек, глобал IoT ва корпоратив коммуникация хизматлари. Бундан ташқари, томонлар Rakuten Mobile’нинг AI асосидаги булут-native платформаси ва кенг кўламда интеграциялашган eSIM хизматларини жорий этиш тажрибасидан фойдаланган ҳолда eSIM ҳамда халқаро роуминг соҳасида ҳам ҳамкорликни ривожлантиради.

Beeline Uzbekistan 7,7 миллион мобил абонент ва ойига 9 миллиондан ортиқ фаол рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади (MAU, сентябрь 2025). Ҳамкорлик Beeline Uzbekistan'нинг мамлакатдаги етакчи алоқа операторларидан бири сифатидаги мавқеи ва Ўзбекистоннинг рақамли ривожланишидаги ролини Rakuten Symphony’нинг cloud-native networks (булутга йўналтирилган тармоқлар) ва очиқ автоматлаштирилган архитектуралардаги тажрибаси билан бирлаштиради

“VEON билан ҳамкорлигимизни Beeline Uzbekistan'гача кенгайтираётганимиздан мамнунмиз. Компания Ўзбекистоннинг рақамли ўсишини тармоқ ва рақамли хизматларга сармоя киритиш орқали қўллаб-қувватламоқда,” — деди Rakuten Symphony президенти Шарад Сривастава. “Ушбу ҳамкорлик миллий рақамли инфратузилмани очиқ, сунъий интеллектга тайёр дастурий таъминот ва уланиш ечимлари орқали ривожлантиришга бўлган садоқатимизни намойиш этади.”

“Ўзбекистон Марказий Осиёда рақамли иқтисодиёт етакчисига айланиш йўлида дадил ҳаракат қилмоқда. Биз эса бу мақсадни амалга ошириш учун зарур инфратузилма ва платформаларни барпо этишга содиқмиз,” — дея таъкидлади Beeline Uzbekistan бош директори Андрей Пятахин. “Rakuten Symphony билан ҳамкорликда булут-нативе тармоқ архитектуралари ва AI асосидаги автоматлаштириш хизматларимизни тезлаштириб, мижозларимизга янада сифатли рақамли тажриба тақдим этиш имконини ўрганамиз.”

“Биз Ўзбекистон иқтисодий ўсишини таъминлайдиган рақамли инфратузилма ва хизматларни ривожлантиришдан мамнунмиз ҳамда Rakuten билан турли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришни интиқлик билан кутмоқдамиз,” — деди VEON Group бош директори Каан Терзиоглу. “Аввал Украина ва Қозоғистонда йўлга қўйилган ҳамкорликдан сўнг уни Ўзбекистонга кенгайтириш VEON ёндашувининг тез ривожланаётган бозорлар учун илғор технологик ҳамкорликларни самарали жорий этиш қобилиятини кўрсатади.”

VEON ва Rakuten ўртасидаги ҳамкорлик дастлаб 2023 йилда йўлга қўйилган эди. Kyivstar Group ва Beeline Kazakhstan, VEON'нинг бошқа компаниялари, аллақачон Open RAN ва бошқа рақамли ташаббуслар соҳасида имкониятларни ўрганиш доирасида Rakuten билан Украинада ва Қозоғистонда ҳамкорлик қилмоқда.

VEON ҳақида

VEON – деярли 150 миллион алоқа фойдаланувчилари ва 140 миллион рақамли фойдаланувчиларга хизмат кўрсатувчи глобал рақамли оператордир. Дунё аҳолисининг 6 фоизидан ортиғи истиқомат қиладиган беш мамлакатда фаолият юритиб, технологияларга асосланган хизматлар орқали инсонлар ҳаётини ўзгартириш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантиришни мақсад қилган. VEON NASDAQ фонд биржасида рўйхатга олинган. Батафсил: https://www.veon.com

Beeline Uzbekistan ҳақида

Unitel MChJ (“Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида) 2006 йил сентябрдан буён рақамли оператор сифатида фаолият юритади. Компания VEON Group таркибига киради ҳамда 2024, 2025 ва 2026 йилларда Certified Top Employer мақомини олган. Компанияда 2 000 дан ортиқ ходим ишлайди.

Rakuten ҳақида

Rakuten Group, Inc. (TSE: 4755) – шахслар, ҳамжамиятлар ва бизнес субъектлар имкониятларини кенгайтирувчи глобал технологик етакчи. 1997 йилда Токиода онлайн marketplace сифатида ташкил этилган компания бугунги кунда e-commerce, fintech, рақамли контент ва коммуникация хизматларини дунё бўйлаб 2 миллиард фойдаланувчига тақдим этади. Гуруҳда қарийб 30 000 ходим ишлайди ва 30 мамлакат ҳамда ҳудудда фаолият юритади. Батафсил: https://global.rakuten.com/corp/

Rakuten Symphony ҳақида

Rakuten Symphony таъминот занжири стандартларини янгилаб, тезкор инновация ва ўсишга тўсқинлик қилаётган эскирган ёндашувларни ўзгартирмоқда. Замонавий инфратузилма амалиётларига асосланган очиқ интерфейсли платформалар анъанавий усулларга нисбатан анча қисқа вақт ва кам харажат билан илғор хизматларни ишга тушириш ҳамда бошқариш имконини беради, тармоқ сифати ва хавфсизлигидан воз кечмаган ҳолда. Компания Япония, АҚШ, Сингапур, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Европа ҳамда Яқин Шарқ ва Африка минтақасида фаолият юритади. Батафсил: https://symphony.rakuten.com

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг