Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Билл Гейтс ҳамон дунёдаги бой одам бўлиши мумкин эди, агар...

Билл Гейтс ҳамон дунёдаги бой одам бўлиши мумкин эди, агар...

Фото: Forbes

Билл Гейтс Microsoft акцияларини сотмаганида, бугунги кунда бойлиги 1,2–1,5 трлн долларга етиши мумкин эди.

2014 йилда Уоррен Баффет унга барча пулларини бир жойда тўпламасдан, Microsoftдаги улушини камайтиришни маслаҳат берган.

Сармоялар қиролининг гапига қулоқ тутган Гейтс ўз акциялар портфелини диверсификация қилади. Бозордаги хатарлар нуқтаи назаридан оқилона, аммо йўқотилган фойда томонлама жуда қимматга тушган қарор.

Албатта, узоқ йиллар энг бой инсон мақомини сақлаб келган Гейтс «биринчи триллионер» бўлишга асло ошиқмаган, миллиардлаб пулларини хайрияга сарфлаб келаётганини ҳам унутмаслик керак.

Эслатиб ўтамиз, ўтган куни Forbes «биринчи триллионер» бўлишга даъвогар Илон Маскнинг бойлиги 749 миллиард долларга етганини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг