«Ўзгидромет» тезкор ахборот эълон қилди
«Ўзгидромет» тезкор ахборот билан чиқди.
2026 йил 12-13-январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли огоҳлантириш эълон қилинди.
Жумладан, Тошкент вилоятида Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг (Чотқол тизмасининг тоғлари) тоғли ҳудудларда денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, қор кўчиш хавфи эълон қилинади.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралган.
Таъкидлаш керакки, «Ўзгидромет» 15 январдан бошлаб, ҳарорат пасайиб, ҳудудларда ёғингарчилик бўлишини прогноз қилмоқда.


Izoh qoldirish uchun saytda ro'yxatdan o'ting
Kirish
Ijtimoiy tarmoqlar orqali kiring
FacebookTwitter