Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ ўз мамлакатида таъқибга учраганларга виза беришни тўхтатади

АҚШ ўз мамлакатида таъқибга учраганларга виза беришни тўхтатади

Фото: Point.md

Америка Қўшма Штатлари ўз ватанида таъқиб ёки зўравонликдан қўрқаётганини даъво қилган аризачиларга ноиммиграцион визалар беришни тўхтатади.

Ушбу қоида ўзгариши The Washington Post томонидан кўриб чиқилган АҚШ Давлат департаментининг ички директивасида эълон қилинди

АҚШ консулликларида туризм, ўқиш ёки ишлаш учун виза олишда ариза берувчилардан ўз ватанида зўравонликка дуч келганми ёки йўқми ва ўз ватанига қайтиш учун таъқибдан қўрқадими, деб сўралади. Агар ариза берувчи битта саволга ҳам «ҳа» деб жавоб берса, унинг ноиммиграцион визага аризаси рад этилади. 

WP таъкидлаганидек, қоидаларни кучайтириш орқали АҚШ оддий виза билан мамлакатга киргандан кейин бошпана сўраб мурожаат қилувчилар сонини чеклашга ҳаракат қилмоқда. Давлат департаментининг ўзи иммиграция тизими суиистеъмол қилинишининг олдини олиш учун мўлжалланган «консулликлар миллий хавфсизликнинг биринчи ҳимоя чизиғидир» шиорини таъкидлайди. 

Трамп маъмурияти илгари талаба визасига ариза берувчилар учун скрининг жараёнини кучайтирган эди. Бундан ташқари, январ ойида АҚШ 75 мамлакат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг