Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

Фото: Anadolu Ajansı

Бразилиянинг собиқ президенти Жаир Болсонару бугун эрталаб федерал полиция томонидан ҳибсга олинди, деб хабар берди Reuters.

Аввалроқ унинг адвокатлари собиқ давлат раҳбарининг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларни рўкач қилиб, унга узоқ муддатли жазони уйда ўташга рухсат беришни Олий суддан сўраганди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрда Бразилия Олий суди судялар ҳайъати 70 ёшли Болсонаруни, 2022 йилги сайловда Лула да Силвадан мағлубиятга учраганидан кейин, ҳокимиятда қолиш мақсадида давлат тўнтаришини уюштирганликда айблаб, 27 йил ва уч ой муддатга озодликдан маҳрум қилганди.

Суддаги манбаларнинг агентликка маълум қилишича, Олий суд ҳайъати собиқ президентнинг апелляциясини бир овоздан рад этганидан сўнг у ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг