Евроиттифоқ «Huawei» ва «ZTE» қурилмаларидан воз кечишни тавсия қилди
Еврокомиссия аъзо давлатларга «Huawei» ва «ZTE» ускуналарини маҳаллий телекоммуникация инфратузилмасида ишлатмасликни тавсия қилди. Бу ҳақда комиссия вакили душанба куни маълум қилган.
Брюсселда ўтказилган брифингда айтилишича, тасдиқланиш арафасидаги янги киберхавфсизлик қоидалари Европа Иттифоқига «юқори хавфли етказиб берувчилар» қурилмаларини бозорга киритишни тақиқлаш имконини беради.
Мазкур ташаббус Европа Иттифоқида телекоммуникация тармоқлари хавфсизлигини кучайтиришга қаратилган. Расмийларга кўра, стратегик инфратузилмада ишлатиладиган технологиялар миллий ва минтақавий хавфсизлик учун муҳим аҳамиятга эга.
Бунга жавобан Хитой ўтган ҳафта агар ушбу қоидалар амалда қўлланса, қарши чоралар кўриши мумкинлигини билдирди. Хитой ҳукумати янги қоидаларни «камситувчи» деб баҳоламоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter